Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда йирик саноат объектида портлаш содир бўлди

Россияда йирик саноат объектида портлаш содир бўлди

Россиядаги Амур газ-кимё мажмуасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 87 киши жабрланди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, жабрланганларнинг олти нафари оғир аҳволда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага метанол солинган бочканинг портлаши сабаб бўлган. Портлашдан сўнг объектда ёнғин келиб чиққан.

Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 23:35 25.08.2026. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!