Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Аргентина терма жамоаси ЖЧ 1/8 финалида 0:2 ҳисобини ўз фойдасига ўзгартириб, Мисрни мағлуб этди, Месси ҳисобида — гол+ассист

Аргентина терма жамоаси ЖЧ 1/8 финалида 0:2 ҳисобини ўз фойдасига ўзгартириб, Мисрни мағлуб этди, Месси ҳисобида — гол+ассист

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйин «Мерседес-Бенц Стэдиум» (Атланта, АҚШ) стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Франсуа Летексье (Беде, Франция) фаолият олиб борди. Учрашувда 3:2 ҳисобидаги ғалабани Аргентина терма жамоаси футболчилари нишонлашди.

Ўйиндаги илк голни 15-дақиқада Миср ҳимоячиси Яссер Ибрахим киритди. Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси 21-дақиқада мисрлик ҳужумчи Ҳессем Ҳассаннинг ҳимоячи Николас Тальяфикога ишлатган қўполлиги учун белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. 58-дақиқада ҳакам VAR'ни кўрганидан сўнг, голли ҳужум вақтида Лисандро Мартинеснинг оёғини босиб олганлиги сабабли Миср ҳужумчиси Мостафа Зиконинг голини бекор қилди. Бироқ 67-дақиқада Зико гол уриб, африкаликларнинг устунлигини икки баробарга оширди. Аргентиналиклар ҳимоячиси Кристиан Ромеро 79-дақиқада ҳисобдаги фарқни қисқартирди, жанубий америкаликлар ҳужумчиси Лионель Месси эса 84-дақиқада мувозанатни тиклади. 90+3-дақиқада ярим ҳимоячи Энцо Фернандес аргентиналикларга ғалаба келтирди — 3:2.

1/4 финалда Миср терма жамоаси Швейцария – Колумбия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Киритилди: 23:50 07.07.2026. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!