Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аргентина терма жамоаси 2022 йилдаги Жаҳон чемпионатини ноҳақликлар эвазига ютган эдими?

Аргентина терма жамоаси 2022 йилдаги Жаҳон чемпионатини ноҳақликлар эвазига ютган эдими?

Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам 2022 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги Аргентина терма жамоасининг ғалабаси ҳақида гапирди.

"Мен Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022ни ҳакамларнинг ёрдами билан ютган дейдиган одамларга умуман тушунмайман. Улар мундиалда 15та гол урган ва улардан фақатгина 4тасини пенальтидан киритган. Уларнинг Саудия Арабистонига қарши ўйинда 3та голи бекор қилинди. Нидерландияга қарши ўйинда эса ортиқча вақт қўшиб берилиши ва шубҳали жарима зарбасига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Финалда эса ҳамма нарса адолатли бўлди. Биз уларни ҳақли ғалаба билан табриклаганмиз", - деди французлар устози.

Маълумот учун, даҳшатли финалда Аргентина терма жамоаси Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этган эди.

Киритилди: Бугун 19:19. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!