Аргентина президенти Хавер Милей АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Роберт Кеннеди-кичикни олтин бензин арра билан кутиб олди.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди. Шу билан бирга, уларнинг столи олтин бензин арра билан безатилганди. Иккала сиёсатчи ҳам у билан суратга тушди.
Бензин арра Милейнинг "коррупцияга ботган сиёсатчиларнинг харажатлари устидан назоратни кучайтириш" режасининг рамзига айланди. Илгари у америкалик миллиардер Илон Маскка ҳам шундай совға қилган эди.