Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Аргентина пойтахтида ҳукуматга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди

Аргентина пойтахтида ҳукуматга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, полиция Буенос-Айресда тўқнашувларга айланган норозилик намойишини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва сув пуркагичлардан фойдаланган. Маълумотларга кўра, камида 20 киши жароҳат олган ва 150 киши ҳибсга олинган.

Норозилик акция Аргентина Миллий Конгресси биноси ёнида бўлиб ўтди ва унда тахминан икки минг киши иштирок этди.

Намойишчиларнинг асосий қисми мамлакат президенти Хавьер Милейнинг қаттиқ иқтисодий сиёсатига қарши чиққан нафақахўрлар эди. Уларга миллий байроқлар ва футболчи Диего Марадонанинг портретларини кўтариб чиққан футбол мухлислари ҳам қўшилди.

Ҳукумат вакилларига кўра, акция иштирокчилари полицияга тошлар, ёруғлик-шовқин гранаталари ва бошқа буюмлар улоқтирган, шунингдек, баррикадалар қуришга ва автомобилларни ёқиб юборишга ҳаракат қилган.

Киритилди: 11:00 13.03.2025. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!