Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Аргентина ҳукумати Буюк Британияни баҳсли Малвин ороллари бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди

Аргентина ҳукумати Буюк Британияни баҳсли Малвин ороллари бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди

Бу чақириқ Лондон Маврикийга Чагос архипелагини топширганидан сўнг янгради.

Маълумот учун, Фолкленд ороллари Атлантика океани жанубида жойлашган бўлиб, Буюк Британия ва Аргентина ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади.

Аввалроқ, Буюк Британия Чагос архипелагини Маврикийга топшириш бўйича келишув имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Келишувга кўра, Буюк Британия Ҳинд океанидаги ушбу ҳудуд устидан суверенитетидан бутунлай воз кечади, бироқ у ердаги стратегик ҳарбий база — Диего-Гарсияни 99 йил муддатга ижарага олади. Мазкур базада АҚШ ҳарбий авиацияси ҳам жойлашган бўлиб, унинг ижараси йилига 100 миллион фунтдан ортиқни ташкил этади.

Киритилди: 11:57 27.05.2025. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!