Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Аргентина футбол ассоциацияси ва футболчилари жаримага тортилди

Аргентина футбол ассоциацияси ва футболчилари жаримага тортилди

Аргентина футбол ассоциацияси ва футболчилари ЖЧ финалида Испания миллий жамоаси ўйинчиларига нисбатан қўпол ҳаракатлари учун жаримага тортилди — FIFA матбуот хизмати.

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредес 10 та ўйинга дисквалификация қилинди ва 90 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Ҳимоячи Науел Молина 7 та ўйинга дисквалификация қилиниб, 90 минг доллар жарима тўлаши белгиланди. Ярим ҳимоячи Тяго Алмада эса 1 та ўйинга дисквалификация қилинди ва 30 минг доллар жаримага тортилди.

Финалдан сўнг Паредес Испания терма жамоаси футболчилари билан жанжаллашиб қолган эди. У дастлаб ҳимоячи Эрик Гарсиянинг бўйнидан ушлаган, кейин эса ярим ҳимоячи Гавини итариб юборганди.

FIFA, шунингдек, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Роберто Аялага 30 минг доллар жарима солди ва уни 3 та ўйинга дисквалификация қилди. Худди шундай жазо Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гавига ҳам қўлланди.

Бундан ташқари FIFA Интизом кодексининг “Спорт тадбиридан спортга оид бўлмаган намойишлар учун фойдаланиш”, “Жамоанинг нотўғри хатти-ҳаракати”, “Камситиш ва ирқчиликка асосланган ҳақорат” ҳамда “Ўйинларда тартиб ва ​​хавфсизликни таъминлаш” бузилиши бандлари бўйича Аргентина футбол ассоциациясига нисбатан 321 000 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланди.

Киритилди: 21:58 23.08.2026. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!