Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ArcelorMittal компаниясининг МДҲ бўйича вице-президенти Қозоғистонга келди

 ArcelorMittal компаниясининг МДҲ бўйича вице-президенти Қозоғистонга келди

ArcelorMittal компаниясининг МДҲ бўйича вице-президенти яқинда беш нафар кончи ҳалок бўлган заводдаги муаммоларни ҳал қилиш учун Қозоғистонга келди.

Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ва ArcelorMittal Темиртау компанияси бош директори Бижу Наир билан учрашувда Вижай Гоял вазият билан шахсан шуғулланишини таъкидлади.

Алихон Смоилов корхона раҳбариятига саноат хавфсизлигини таъминлашда жиддий камчиликларга йўл қўйилаётгани, корхонанинг атроф-муҳитга салбий таъсири, ишлаб чиқаришни модернизация қилишга етарлича сармоя киритилмаётганини таъкидлади.

▪️3 ноябрь куни Ленин конида газ чиқиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Текширув натижаларига кўра, комиссия айбнинг 100 фоизи иш берувчига тегишли деган хулосага келди.

Киритилди: 13:07 29.11.2022. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!