Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Арағчи Эроннинг ядровий дастури бўйича АҚШ билан музокаралар бекор қилинганини рад этди

Арағчи Эроннинг ядровий дастури бўйича АҚШ билан музокаралар бекор қилинганини рад этди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Теҳроннинг ядровий дастури бўйича АҚШ билан музокаралар бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Эрон ташқи ишлар вазири бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

"Эроннинг ядровий дастури бўйича АҚШ билан музокаралар жума куни, тахминан соат 10:00 да Маскатда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мен барча зарур чораларни кўргани учун Уммонлик биродарларимизга миннатдорман", деб таъкидлади Арағчи.

Аввалроқ Axios журналисти Барак Равид Уммонда 6 февралга режалаштирилган АҚШ-Эрон музокаралари бекор қилингани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!