Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Арагчи: ”АҚШ Эрон сиёсий тизимини бузишда муваффақиятсизликка учради”

Арагчи: ”АҚШ Эрон сиёсий тизимини бузишда муваффақиятсизликка учради”

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи NBC телеканалига берган интервьюсида АҚШ Эрон сиёсий тизимини бузишда муваффақиятсизликка учраганини айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Вашингтон ўзининг асосий мақсадига - тезкор ғалабага эриша олмаганини таъкидлади.

"Тизим ишлаяпти; ҳалок бўлганларнинг ўрнига янги қўмондонлар тайинланди ва тез орада янги Олий Раҳбар ўз ўрнини эгаллайди. Ҳаммаси жойида", деди Арагчи.

У Эрон 2025 йил июнь ойида АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларидан "кўп сабоқ олгани" ҳақидаги фикрни билдирди.

"Энди улар Б режаси ҳақида гапиришмоқда, менимча, бу улар учун янада катта муваффақиятсизлик бўлади", деб қўшимча қилди Арагчи.

Киритилди: Бугун 10:54. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!