Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Араблар япониялик футболчи учун 100 миллион доллардан ортиқ маблағ таклиф қилди

Араблар япониялик футболчи учун 100 миллион доллардан ортиқ маблағ таклиф қилди

"Ан-Наср" Каору Митомани тарихдаги энг қиммат япониялик футболчига айлантирмоқчи.

«CБС Sports» хабарига кўра, Саудия клуби "Брайтон"га 67 миллион доллар таклиф қилган ва рад этилган, бироқ ҳозирданоқ иккинчи таклиф устида ишламоқда.

Ар-Риёд жамоаси вингер учун бонуслар билан бирга 112 миллион доллар беришга тайёр. "Чайкалар" ўзларининг асосий ўйинчиларидан бири билан хайрлашишни истамайдилар, аммо бундай катта таклиф уларнинг вазиятга муносабатини ўзгартириши мумкин.

Митома жорий мавсумда Премьер-лиганинг 23 ўйинида 5 та гол урди.

Киритилди: 11:30 31.01.2025. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!