АҚШнинг Ямандаги авиазарбалари оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди, 80 киши яраланди.
Бу ҳақда Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатидан ҳутий исёнчилар назорати остидаги "Al Masirah" телеканали маълум қилди.
Унга кўра, Ал-Ҳодейда провинциясининг Қизил денгиз соҳилида жойлашган, нефть терминали жойлашган Рас-Иса портига жумага ўтар кечаси ҳаводан ҳужум қилинган. У ерда катта ёнғин чиқди. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари камида 14 та рейд ўтказди, улар бомба портлаш жойига тиббий гуруҳлар ва фуқаролик мудофааси ходимлари етиб келганидан кейин давом этди. Ҳусийлар томонидан тузилган ҳукуматнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, вайроналар тозаланиши билан қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиб боради. Аввалроқ 17 нафар ишчи ва хизматчи, шунингдек, 5 нафар тез тиббий ёрдам ходими ҳалок бўлгани ҳақида маълумот олинган эди.