АҚШнинг Украинадаги элчиси вазифасини бажарувчи Джули Дэвис АҚШ президенти Дональд Трамп билан келишмовчиликлар туфайли ўз лавозимини тарк этади.
Бу ҳақда Financial Times манбаларга таяниб хабар берди.
Ушбу манбаларга кўра, Дэвиснинг кетиши Трамп маъмуриятининг Украинага ёндашувига қаршилиги билан боғлиқ.
АҚШ Давлат департаменти дипломатнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.
Дэвис Киевдаги аввалги АҚШ элчиси кетганидан бери Украинадаги АҚШ дипломатик миссиясининг раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келмоқда.