АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича келишувлар мавжуд бўлмаган тақдирда Россиянинг савдо ҳамкорларига 100 фоизлик тарифлар жорий этиш режаси Россия Федерациясидан нефт, газ ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олувчиларга таъсир қилади.
Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.
Мақолада таъкидланганидек, Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, Трампнинг режаси Россия товарлари импортига 100 фоизлик тарифларни, шунингдек, Россия нефт, газ ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олувчи мамлакатларга 100 фоизлик иккиламчи тарифларни жорий этишни назарда тутади.