Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШнинг Исроилдан сўрайдиган саволлари бор

АҚШнинг Исроилдан сўрайдиган саволлари бор

АҚШ расмийсининг айтишича, Оқ уйда Галлантнинг ишдан олиниши бўйича «жиддий саволлар» бор.

Байден маъмурияти Нетаняхунинг мудофаа вазири Ёав Галлантни ишдан бўшатиш тўғрисидаги қароридан хавотирда, «айниқса икки уруш ўртасида ва Исроил Эроннинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимояланишга тайёрланаётган бир пайтда», дея хабар беради Ахиос ахборот агентлиги исми ошкор этилмаган расмийга таяниб.

Расмийнинг сўзларига кўра, Оқ уй бу ҳаракатдан «жуда ҳайратда» ва «Галлантнинг ишдан бўшатилиши сабаблари ва қарорга нима туртки бўлаётгани ҳақида ҳақиқий саволлар» бор.

Галлантнинг ишдан бўшатилиши Исроилда ҳам ғазаб билан кутиб олинди, намойишчилар Нетаняху қароргоҳи олдида намойиш ўтказди ва Тел-Авивдаги йирик магистрални ёпиб қўйди.

Киритилди: 23:00 06.11.2024. Ўқилди: 4057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!