Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Флорида штатида ўтказилган навбатдан ташқари сайловларда Демократлар партияси вакили Эмили Грегори ғалаба қозонди

АҚШнинг Флорида штатида ўтказилган навбатдан ташқари сайловларда Демократлар партияси вакили Эмили Грегори ғалаба қозонди

Унинг сайлов округи ҳудудида Доналд Трампнинг Мар-а-Лаго резиденцияси жойлашган.

Hill нашри сайлов участкаларидан олинган маълумотларга таяниб хабар беришича, Грегори 51 фоиз овоз тўплаган. Унинг рақиби — президент қўллаб-қувватлаган республикачи Жон Мейплз эса 49 фоиз овоз олган.

Флорида Демократлар партияси раиси Никки Фрид бу натижани изоҳлар экан, демократлар ҳатто Трампнинг «орқа ҳовлиси»да ҳам ғалаба қозониши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

Аввалроқ АҚШ Демократлар партияси Виржиния ва Нью-Джерси штатларида губернаторлик сайловларида, шунингдек Нью-Йорк шаҳри мэри сайловида ҳам бир қатор электорал ютуқларга эришган эди.

Киритилди: Бугун 15:20. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!