Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида барпо этилаётган замонавий футбол стадиони қурилиши билан танишди.
Лойиҳага кўра, стадион 55 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, у халқаро стандартларга жавоб берадиган йирик спорт иншоотларидан бирига айланиши кутилмоқда. Мажмуа замонавий инфратузилма, қулай ўриндиқлар, медиа ва VIP ҳудудлар, шунингдек мухлислар учун барча шароитлар билан жиҳозланади.
Қурилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу стадион нафақат йирик футбол учрашувларини, балки халқаро мусобақалар ва оммавий тадбирларни ўтказиш имконини беради.
Янги спорт мажмуаси мамлакатда футболни ривожлантириш, ёшларни спортга жалб этиш ва Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.