Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳормуз бўғозида SELEN контейнер кемасини ўтишга рухсат йўқлиги сабабли қайтариб юборди.
Бу ҳақда ИИҚК денгиз флоти бошлиғи Али Ризо Тангсири ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"SELEN контейнер кемаси ИИҚК денгиз флоти томонидан қонуний протоколларга риоя қилмаслик ва Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат йўқлиги сабабли қайтариб юборилди", деб ёзган у.
Ушбу сув йўли орқали ҳар қандай кеманинг ўтиши Эрон расмийлари билан тўлиқ мувофиқлаштиришни талаб қилади, деб таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаб, бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига ракеталар отди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди. Бир нечта минтақавий давлатлар бунга жавобан ўз ҳаво майдонларини вақтинча ёпиб қўйди. Ўша куни Эроннинг олий раҳбари Али Хоманай ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлди.