Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти харажатлари 30 млрд доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти харажатлари 30 млрд доллардан ошди

Iran War Cost Tracker портали норасмий ҳисоб-китобларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти харажатлари 30 миллиард доллардан ошиб кетган.

Манба маълумотларни реал вақт режимида янгилаб боради ва ҳисоб-китобларда шахсий таркибни таъминлаш, минтақага юборилган ҳарбий кемалар ҳамда бошқа қўшимча харажатлар инобатга олинади.

Ҳисоблаш методикаси Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган ҳисоботига асосланган. Унга кўра, амалиётнинг илк олти куни 11,3 миллиард долларга тушган, кейинги босқичда эса кунлик харажатлар тахминан 1 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, «Эпик ғазаб» операцияси бошланганига 24 кундан ошди.

Киритилди: Бугун 15:30. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!