МАГАТЭ, Европа ва G7 давлатлари:
🔘 МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси — Эрондан келган талабдан сўнг ташкилотнинг Бошқарув кенгаши фавқулодда йиғилиши душанба кунига тайинланди.
🔘 Европа Иттифоқи ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас — Эронга ядровий қурол яратишга йўл қўйиб бўлмайди, барча тарафлар музокаралар столига қайтиши лозим.
🔘 Буюк Британия бош вазири Кир Стармер — АҚШ Эрон ядровий таҳдидини бартараф этиш чораларини кўрди.
🔘 Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто — АҚШнинг зарбаси Яқин Шарқдаги можаро манзарасини тубдан ўзгартирди.
🔘 Италия ТИВ раҳбари Антонио Таяни — Ушбу ҳужум Эрон ядровий дастурига катта зарар етказганига умид боғлади, бу Эронни музокараларга мажбур этади, деб ишонади.
🔘 Словакия президенти Роберт Фицо — Қарши тарафларни музокараларга чақирди.
🔘 Нидерландия ТИВ вакили Каспар Велдкамп — АҚШ зарбаси минтақадаги мураккаб вазиятни янада кучайтириши мумкинлигини таъкидлади.
🔘 Япония бош вазири Шигэру Исиба — Асосий мақсад вазиятни тинчлантириш, бироқ Эрон ядровий қурол ишлаб чиқмаслиги шарт.
🔘 Саудия Арабистони ТИВ — "брат халқ" — Эрондаги воқеаларни чуқур хавотир билан кузатаётганини, суверенитет бузилишини қоралашини билдирди.
🔘 Уммон ТИВ — АҚШ зарбасини ноқонуний тажовуз ва халқаро ҳуқуқ ҳамда БМТ Низоми бузилиши деб баҳолади.
🔘 Ироқ ҳукумати вакили Басем ал-Аввди — Жуда хавфли эскалация бутун Яқин Шарқ ва дунё хавфсизлигига таҳдид солади.
🔘 Конгрессдаги айрим демократлар — Президент Трампнинг ушбу зарбани Конгресс билан келишмаганини қаттиқ танқид қилди.
🔘 Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер — Эронга нисбатан куч ишлатиш ҳақидаги резолюцияни дарҳол муҳокамага қўйишни талаб қилди ва уни қўллаб-қувватлашини айтди.
🔘 Сенатор Крис Мёрфи — Разведка маълумотларига кўра, Эрон АҚШга бевосита таҳдид солмаган. Агар зарбалар бўлмаганида, музокаралар муваффақиятли бўлиши мумкин эди.
🔘 Шанба кечаси АҚШ Эроннинг бир неча ядровий объектларига зарба берди, жумладан асосий иншоот — Фордо ҳам нишон қилинди. Операцияда B-2 Spirit бомбардимончилари ва Tomahawk қанотли ракеталари ишлатилди.
🔘 Президент Трамп — "Барча мақсадлар йўқ қилинди", — деб баёнот берди. Эрон эса буни рад этиб, зарар катта эмаслигини билдирди. МАГАТЭ радиация даражасининг ўзгармаганини маълум қилди.
🔘 Эртаси куни Эрон Исроилга ракета ҳужуми уюштирди. Нишонлар: Бен-Гурион аэропорти, биологик тадқиқот маркази ва ҳарбий объектлар. Times of Israelга кўра, тахминан 90 киши яраланган.
🔘 Исроил армияси — Ҳайфа шаҳрида ракета тўсувчи қурилма носозлиги сабабли ракета шаҳарга тушган бўлиши мумкинлигини билдирди.
🔘 Исроил Ғарбий Эрон ҳудудларига жавоб зарбалари берди.