АҚШнинг Ислом Республикасининг жанубий ҳудудларига уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 35 нафар Эрон фуқароси ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ҳусайн Керманпур маълум қилди.
"Ярим тунда ҳаво ҳужумлари натижасида тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди", деди расмий.
У шунингдек, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигини таъкидлади.