Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШнинг денгиз блокадаси туфайли Эрон қарийб 5 миллиард долларлик нефт даромадидан маҳрум бўлди

АҚШнинг денгиз блокадаси туфайли Эрон қарийб 5 миллиард долларлик нефт даромадидан маҳрум бўлди

Бу ҳақда Пентагон ҳисоб-китобларига таяниб Ахios хабар берди.

Пентагон расмийларига кўра, 13 апрелдан бери АҚШ ҳарбийлари нефт ва бошқа “контрабанда юклари” билан блокадани бузиб ўтишга уринган 40 дан ортиқ кеманинг йўналишини ўзгартирган. Жами 53 миллион баррел Эрон нефти ортилган 31 та танкер Форс кўрфазида қолиб кетган, уларнинг қиймати камида 4,8 миллиард долларга баҳоланган. Шунингдек, иккита кема АҚШ томонидан қўлга олинган.

"Эрон мамлакатдаги омборлар тўлаётгани сабабли эски танкерлардан сузувчи омбор сифатида фойдаланмоқда ва уларга нефтни юкламоқда. Баъзи танкерлар АҚШнинг денгиздаги блокадасидан қўрқиб, Хитойга нефт етказиб бериш учун қимматроқ ва узоқроқ йўлни танламоқда", дея ёзмоқда Axios.

Киритилди: Бугун 09:11. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!