Ер остидаги нишонларни йўқ қилувчи бомбаларни ташишга мўлжалланган АҚШнинг B-2 бомбардимончилари ҳавога кўтарилди.
Fox News телеканал маълумотига кўра, B-2 бомбардимончилари Миссуридаги Уайтмен авиабазасидан ҳавога кўтарилган ва Ҳинд океанидаги стратегик база – Диэго-Гарсия АҚШ ҳарбий базасига йўл олган. Fox News бу ҳақда парвозларни кузатиш тизимларига таяниб хабар бермоқда.
Айнан ушбу турдаги бомбардимончилар GBU-57 деб номланувчи бункерга қарши бошқарилувчи авиабомбаларни олиб юриш имконига эга. Бу бомба Эроннинг ер остида жойлашган Фордодаги ядро иншоотини йўқ қилишга қодир ягона қурол ҳисобланади