Америкалик ҳарбий хизматчи Техасда M1 Abrams танкининг ишлаши ҳақидаги маълумотларни Россияга етказмоқчи бўлган вақтда ҳибсга олинди.
Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.
"Айбланувчи Россияга миллий мудофаа ва M1A2 Abrams эксплуатацияси билан боғлиқ махфий маълумотларни узатишга уринган”, — деди департамент матбуот хизмати АҚШ бош прокурорининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Айзенбергнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.
Июль ойида ҳибсга олинган шахс М1 Abrams ҳақидаги "батафсил ҳужжатларни" топширган ва "танк ускуналари компонентлари" дан бирини "Россия ҳукумати" вакили деб ҳисоблаган шахсга топшириш масаласини муҳокама қилган. Июль ойи охирида 22 ёшли Тейлор Ли ваъда қилинган қисмни белгиланган жойга олиб келган, шундан сўнг у ҳибсга олинган.
Тергов ФҚБ томонидан АҚШ армияси контрразведка қўмондонлиги билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.