Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШга Тожикистонга қарши санкциялар жорий этиш таклиф қилинган

АҚШга Тожикистонга қарши санкциялар жорий этиш таклиф қилинган

АҚШ Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) расмий Вашингтонга диний эътиқод эркинлиги тамойилларини бузгани учун Тожикистон давлат идоралари ва айрим фуқароларига нисбатан санкциялар қўллашни тавсия қилди.

Тожикистон ҳукумати бу тавсияларни изоҳламайди ва мамлакатда диний эркинликлар сақланиб қолган, деб ҳисоблайди.

Ҳисоботда комиссия расмийлари экстремизмга қарши кураш баҳонасида диний эркинликни чеклаётгани, қуролли кучларга сафарбарлик режасини амалга оширмагани учун масжидларни ёпиб қўяётгани кўрсатиб ўтилган.

Комиссия мамлакатни Бирма, Хитой, Куба, Никарагуа, Шимолий Корея, Покистон, Россия, Саудия Арабистони, Туркманистон, Ветнам ва бошқа баъзи давлатларни ўз ичига олган диний эркинликни бузувчиларнинг “қизил” рўйхатига киритишни таклиф қилмоқда.

Киритилди: 22:55 15.05.2024. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!