Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

“АҚШга ҳам ракеталар керак, Байден Украинага жуда кўп бериб юборган”

“АҚШга ҳам ракеталар керак, Байден Украинага жуда кўп бериб юборган”


Доналд Трамп Украина раҳбарининг қурол-яроғ тақчиллиги ҳақидаги эътирозларига шундай жавоб берди.

Унинг айтишича, АҚШнинг ўзи ҳам ракеталарга муҳтож. Бунга эса Байден даврида Украинага катта миқдорда қурол етказиб берилгани сабаб бўлган.

Аввалроқ Зеленский Ғарб қурол етказиб беришни қисқартириш орқали Киевни музокараларга ундаётганини билдирган эди.

Бу орада CNN АҚШнинг ракета захиралари камайганини маълум қилди. Телеканалга кўра, Эрон билан можаро вақтида THAAD ракеталарининг қарийб 80 фоизи, Patriot ракеталарининг эса деярли ярми сарфлаб юборилган.

Киритилди: 20:35 07.08.2026. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!