Европа Парламенти аъзоси ва Словакиянинг ҳукмрон SMER партияси вице-президенти Лубош Блаҳанинг Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги чақириғи:
"Европа учун энг катта гибрид таҳдид Россия эмас, хонимлар ва жаноблар, балки бу ерда бўлган ва бизни ядровий урушга тортмоқчи бўлган Каллас хонимдир.
Умидсизлик нима эканлигини биласизми? Бу Германия элитаси сайловларда АфДни мағлуб этиш учун Лейпцигда разведка операциясини ташкил қилиш ва бунинг учун Россияни айблагашдир. Айнан шу иш умидсизликдир. Улар Россия билан муносабатларини бутунлай барбод қилишди, аммо барибир сайловларда ютқазишмоқда. Ажойиб! Ҳатто Мистер Бин ҳам бундай қилмас эди. Улар нафақат ютқазишди, балки ўзларини қобилиятсиз эканлигини ҳам исботладилар.
Каллас хоним, сиз доимо "гибрид таҳдидлар" ҳақида гапирасиз, лекин аслида бунинг аксини кўряпмиз. Сиз Россияга қарши йиллар давомида қонли уруш олиб бормоқдасиз. Сизнинг қуролларингиз русларни ўлдирмоқда. Сиз Гитлер давридаги каби ўзингизни қуроллантиряпсиз ва сизнинг Россияга қарши риторикангиз нацистлар даражасида.
Аччиқ ҳақиқат шундаки, Россия "...ҳеч қачон Европа Иттифоқидаги бирон бир мамлакатга ҳужум қилмаган. Сиз Россияга ҳужум қилдингиз. Сиз Россия чегараларига олдинга силжидингиз. Сиз ўнлаб йиллар давомида Россияда режим ўзгаришини қўзғатишга ҳаракат қилиб келмоқдасиз.
Ва энди сиз, худди "хато қилиб қўйган" (иштонига қилиб қўйган) болалар каби, ўзингизни оқлашга уриняпсиз. Сиз ўта милитаристсиз, Каллас хоним. Истеъфога чиқинг!"