Британия ҳарбийлари биринчи марта учувчисиз сув ости транспорт воситасидан оғир торпедани учирди, деб хабар беради The i Paper.
Нашрнинг хабар беришича, синовлар "Россиядан ортиб бораётган таҳдидга қарши курашиш саъй-ҳаракатлари доирасида" ўтказилди. Торпедо Британия ҳудудий сувларида АҚШ денгиз флотининг 12 метрли Excalibur сув ости дронидан учирилди.
АҚШ ва Австралия томонидан ишлаб чиқилган ушбу дрон кемалар чуқур денгиз ости кемаларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Уни деярли 10 000 мил масофадан бошқариш мумкин ва ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Европа мудофаага тайёргарликни кучайтираётгани, НАТО ҳаво ҳимоясини оддий «ҳаво патрули»дан дрон, ракета, кибер ва бошқа таҳдидларни қамраб олувчи кўп қатламли тизимга ўзгартиришни режа қилагни ҳақида хабар берган эдик.