АҚШ президентининг Эронга алоқадаор бошқа баёнотлари:
◾️ Мен Эрон бўйича қарор қабул қилишим керак — уларга дунёдаги энг буюк мамлакат бўлишга имкон берадиган келишув тузиш ёки Эрон Ислом Республикасини йўқ қилиб, уларни дўзахга жўнатиш ва омон қолиш учун ҳеч қандай имконият қолдирмаслик;
◾️ Ўтган йили АҚШ президенти лавозимига киришганимда Эрон билан музокараларни бошладим ва ядровий дастурини ҳамда терроризмни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш эвазига уларга тўлиқ иқтисодий ҳамкорликни таклиф қилдим, аммо улар буни рад этишди. Бу катта хато эди;
◾️ Эронликлар Европагача етиб бора оладиган ракета яратишди ва бундан жудаям фахрланишди. Умид қиламанки, европаликлар бунинг оқибатларини тушуниб етадилар;
◾️ Эрон Яқин Шарқнинг безориси эди, аммо энди улар безори эмас. Сиёсатга кирган биринчи кунимдан бошлаб мен ўз сўзимда қатъий турдим. Мен Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймайман;
◾️ Теҳроннинг мақсади баллистик ракета тизимидан ниқоб сифатида фойдаланиб, ядро бомбасини яратишни якунлаш эди. Агар улар бунга эришганларида, бу ёвуз режим бутун дунёга террор ва ўлимни тарқатиш имкониятига эга бўлар эди;
◾️ Теҳрон томонидан молиялаштириладиган террорисчилар Исроилда 1200 нафар бегуноҳ тинч аҳолини, жумладан, ўнлаб америкаликлар ва кўплаб гўдакларни қийноққа солдилар, мажруҳ қилдилар ва ўлдирдилар. Эроннинг олий раҳнамоси бу қирғиндан хурсанд бўлди ва уни “инсониятга хизмат қилиш” деб атади;
◾️ Жорий йилда Эрон режими 72 мингдан ортиқ ўз фуқаросини ўлдирди. Ядровий қалқон ҳимояси остида кенг кўламли террорчилик ҳаракатларини содир этиш имкониятига эга бўлган бундай жирканч режимни шунчаки тасаввур қилиб кўринг.