Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШдан Ўзбекистонга 131 нафар ноқонуний мигрант депортация қилинди

АҚШдан Ўзбекистонга 131 нафар ноқонуний мигрант депортация қилинди

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг маълум қилишича, Қўшма Штатлардан Ўзбекистонга 131 нафар ноқонуний мигрант чиқариб юборилган.

Вазирлик маълумотига кўра, Тошкент ўзбекистонлик фуқароларни депортация қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олган.

Fox News телеканалининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш учун чартер рейсни тўлиқ молиялаштирган.

“Вашингтон ва Тошкент ўртасида депортация харажатларини Ўзбекистон зиммасига юкловчи келишув Қўшма Штатларнинг Доналд Трамп бошчилигидаги янги маъмурияти даврида биринчи шундай ҳужжат бўлди. Ўзбекистонга депортация қилинган қозоғистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар кейинчалик ўз ватанларига йўл олади”, – дейилади телеканал хабарида.

Киритилди: 22:42 01.05.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!