KPTV телеканали АҚШнинг Орегон штатидаги Корваллис шаҳри яқинидаги йўл ўтказгич кўприги устидан юк поезди ҳаракатланаётганда қулаб тушгани, карбамид билан бир вагон дарёга қулагани, ҳеч ким жабрланмагани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Қайд этилишича, 4 январь, шанба куни юк поезди ҳаракатланаётганда эстакадали кўприк қулаган. Натижада таркибида карбамид бор вагон Мери дарёсига қулаган.
Темир йўл компанияси вакили 19 вагондан иборат поезд қулаган пайтда темир йўл кўпригидан ўтиб кетаётганини тасдиқлади, бироқ жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Айни пайтда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.