Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда сайловчиларнинг 86 фоиздан ортиғи Байденни қайта сайланиш учун «жуда қари» деб ҳисоблайди

АҚШда сайловчиларнинг 86 фоиздан ортиғи Байденни қайта сайланиш учун «жуда қари» деб ҳисоблайди

АҚШда сайловчиларнинг 86 фоиздан ортиғи 81 ёшли президент Жо Байденни қайта сайланиш учун «жуда қари» деб ҳисоблайди.

9-10 февраль кунлари ABC News/Ipsos томонидан ўтказилган сўнгги сўровнома натижалари шундан далолат беради.

Шу билан бирга, респондентларнинг 59 фоизи Байден ва АҚШнинг собиқ президенти Трампнинг ёшини танқид қилади.

Респондентларнинг 27 фоизи фақат Байден янги президентлик муддати учун жуда қари, деган фикрда.

Мустақил сайловчилар орасида бу кўрсаткич Байден учун 91 фоиз, Трамп учун эса 71 фоиз.

Худди шу сўров натижаларига кўра, америкалик сайловчиларнинг аксарияти Трамп мамлакат чегараларини Байденга қараганда яхшироқ ҳимоя қилади, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт, жиноятчилик ва инфляция каби масалаларда Байдендан кўра кўпроқ америкаликлар Трампга кўпроқ ишонмоқда.

Киритилди: 16:35 12.02.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!