Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

АҚШда самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

АҚШнинг Огайо штатидаги Хауленд шаҳри яқинида енгил русумли Cessna 441 самолётининг қулаши оқибатида олти киши, жумладан, икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб, Fox 8 телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт Монтана штатининг Бозмен шаҳрига йўл олган, бироқ ҳавога кўтарилганидан 7 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирда самолёт нима сабабдан қулагани аниқ эмас. Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) ва АҚШ Федерал авиация маъмурияти (FAA) ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

Киритилди: 11:33 30.06.2025. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!