Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ёнғин ичида қолган Исроил Франциянинг ёрдамига рад жавоб берди

Ёнғин ичида қолган Исроил Франциянинг ёрдамига рад жавоб берди

Бугун, 1 май куни Исроилга бир неча давлатдан ўт ўчириш самолётлари келиши кутилмоқда. Ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам кўрсатиш ҳақида бир кун аввал келишиб олинди.

Хабарларга кўра, Кипр Исроилга Bell 412 вертолётини юбормоқда, унинг Хацорга етиб бориши кундузи кутилмоқда. Canadair CL 415 амфибия самолёти Хорватия ва Италиядан ҳам келиши кутилмоқда, деб хабар беради newsru.co.il.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Францияга бу давлатдан ҳеч қандай ёрдам талаб қилинмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Париж Исроилга иккита Canadair CL-415 амфибия самолётини жўнатмоқчи эди.

Киритилди: 23:01 01.05.2025. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!