АҚШ ноқонуний муҳожирларга мамлакатдан чиқиб кетишлари учун минг доллардан беради.
АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларга ватанга қайтиш учун чипталар харажатларини қоплайди ва мамлакатни тарк этганликлари тасдиқланганидан сўнг уларга минг доллардан тўлайди, деб хабар қилди душанба куни Америка Қўшма Штатлари Ички хавфсизлик вазирлиги.
Тўловни олишни хоҳловчи муҳожирлар CBP Home мобил иловасида рўйхатдан ўтишлари, чиқиб кетиш тўғрисида хабарнома юборишлари ва АҚШ ҳудудини тарк этганликларини тасдиқлашлари лозим. Шундан сўнг уларга бир марталик 1 минг доллар миқдоридаги маблағ ўтказиб берилади.
"Агар сиз АҚШда ноқонуний турсангиз, ўз-ўзини депортация қилиш қамоққа олинишдан қочишнинг энг яхши, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарали йўлидир," деди DHS раҳбари Кристи Ноэм Fox News телеканалига берган махсус изоҳида.