Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШда Metallica концерти ташриф буюрувчиларнинг сакрашлари туфайли зилзила келтириб чиқарди

АҚШда Metallica концерти ташриф буюрувчиларнинг сакрашлари туфайли зилзила келтириб чиқарди

Американинг Metallica рок-гуруҳининг Блэксберг шаҳрида (Виржиния штати, АҚШ) бўлиб ўтган концерти зилзилага сабаб бўлди.

Бу ҳақда Fox хабар бермоқда.

Металлиcа маҳаллий футбол стадионида чиқиш қилди. Enter Sandman қўшиғининг интро ижроси пайтида концертга ташриф буюрган 60 минг киши фаол равишда сакрай бошлади, бу эса зилзилага сабаб бўлди.

Буни Virginia Tech сейсмологик обсерваторияси (VTSO) тасдиқлади - ерости силкинишларининг энг юқори чўққиси Энтер Сандман ижроси бошланган вақтга тўғри келди.

VTSO директори Мартин Чапменнинг қўшимча қилишича, зилзилаларни стадиондан тахминан бир ярим километр узоқликда жойлашган сейсмограф қайд этган.

Киритилди: 16:44 10.05.2025. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!