АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Исроилни бойкот қилган ёки Исроил билан академик алмашинув дастурларини чеклаган университетларни федерал молиявий ёрдамдан маҳрум қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ҳужжат 237 овоз билан маъқулланди, 169 депутат қарши чиқди.
«Protect Economic and Academic Freedom Act» деб номланган қонун лойиҳасини 33 нафар демократ ҳам қўллаб-қувватлади, икки нафар республикач эса қарши овоз берди.