Америка Қўшма Штатларида Миссури ва Техаснинг икки фуқароси Powerball лотереяси тарихидаги иккинчи йирик ютуқ соҳиби бўлди.
Улар тахминан 1,8 миллиард долларлик жекпотни бўлишади, бу Америка лотереялари тарихидаги иккинчи энг йирик совриндир.
Ҳар бир ғолиб 893,5 миллион долларлик нақд аннуитет тўловлари ёки 410,3 миллион долларлик бир марталик тўловлар ўртасида танлов қилиши мумкин.
Аннуитет тўлови деярли 30 йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади, бир марталик тўлов эса солиқлар тўлашдан олдин бир марталик чегирмали тўловдир.
Жекпотни қўлга киритиш имконияти 292,2 миллионда 1 ни ташкил этди, лотерея ҳафтада уч марта ўтказилади. 1,787 миллиард долларлик мукофот 2022 йил ноябрида Калифорнияда битта чипта эгасига насиб қилган 2,04 миллиард долларлик рекорддан бироз ортда қолди.
2 долларлик Powerball чипталари 45 штатда, шунингдек, Колумбия округи, Пуэрто-Рико ва АҚШнинг Виржиния оролларида сотилади.