АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари 2020-2024 йиллар оралиғида федерал ва маҳаллий сайловларда ноқонуний овоз бергани учун 25 давлатдан, жумладан Россиядан 48 нафар чет элликни ҳибсга олди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги баёнотида айтилади.
Ҳибсга олишлар бешта штатда - Калифорния, Флорида, Нью-Йорк, Невада ва Пенсильванияда амалга оширилди. 48 нафар хорижликнинг барчасига айблов эълон қилинди. Айбловларнинг бир қисми сайловчилар сифатида ноқонуний рўйхатдан ўтиш ва бошқа тегишли ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ. Қўлга олинганлар орасида Канада, Исроил, Россия, Грузия, Бразилия, Ирландия, Нидерландия, Польша, Греция, Куба ва бошқа бир қатор давлатлар фуқаролари бор.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Демократик партия вакиллари 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ Конгрессига оралиқ сайловларда фирибгарликка қўл уриши мумкинлигини айтган эди. Хусусан, гап демократлар назорати остидаги штатларда Америка фуқароси бўлмаган шахсларга овоз беришда иштирок этишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида бормоқда.
Шунингдек, Польша, Ҳиндистон, Ирландия, Германия, Исроил, Нидерландия ва бошқа давлатлар фуқароларига ҳам айбловлар қўйилган.