Эроннинг Олий раҳбари Мужтабо Хоманаийнинг соғлиғи жойида, руҳий ҳолати барқарор. Унинг руҳи тетик ва вазиятни назорат қилиб турибди.
Бу ҳақда Эрон Мажлиси раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф ўзининг Telegram-каналида ёзди. У бир кун олдин Олий раҳбар билан учрашганини маълум қилган.
«Олий раҳбарнинг соғлиғи жойида. Мен унинг руҳи тетик, ғайрати баланд, умидга тўла, соғлом ва хотиржам ҳолатда эканини, шунингдек, масалаларни яхши англаб, вазиятни назорат қилаётганини кўрдим», — деди Қолибоф.
Қолибофнинг таъкидлашича, оғир йўқотишларга қарамай, раҳбарнинг бундай руҳий ҳолати ва хотиржамлиги унинг Худога бўлган мустаҳкам эътиқоди ҳамда халққа чуқур ишончидан далолат беради.
Унинг сўзларига кўра, учрашувда уруш, «қаршилик ўқи», дипломатия, музокаралар, макроиқтисодий кўрсаткичлар, шунингдек, иқтисодий сиқиб чиқариш ва денгиз блокадаси масалалари муҳокама қилинган.