Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

РККнинг 4 минг нафар жангариси Ироқ армияси сафига қўшилади

РККнинг 4 минг нафар жангариси Ироқ армияси сафига қўшилади

Ироқнинг Синжар ҳудудида Курдистон ишчилар партиясининг (РКК) бўлинмаси деб ҳисобланадиган YBŞ назорати остидаги позицияларни Ироқ хавфсизлик кучларига топшириш жараёни бошланди.

Туркиянинг Milliyet газетаси хабар беришича, кўп йиллардан сўнг ушбу ҳудудда Ироқ байроғи яна кўтарилди. Бу тарихий лаҳзалар аллақачон тасвирга муҳрланган.

РКК/YBŞ таркибидаги минглаб қуролланган шахсларни расмий хавфсизлик тузилмаларига интеграция қилиш доирасида Синжар тоғининг энг баланд нуқтаси ҳисобланган Челмера чўққисида махсус маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Мосул губернатори Абдулқодир Дахил, шунингдек, Ироқ ҳукумати ва YBŞ вакиллари иштирок этди.

Ироқ бош вазирининг ҳарбий масалалар бўйича вакили Сабоҳ ан-Нуманнинг таъкидлашича, ушбу қадам Синжар ҳудудида хавфсизликни таъминлашнинг янги босқичини бошлаб беради. У мамлакат Конституцияси расмий қуролли кучлардан ташқарида ҳар қандай қуролланган тузилмаларни ташкил этишни тақиқлашини таъкидлади.

Ироқ хавфсизлик масалаларини ёритиш тармоғи раҳбари, генерал Саад Маан YBŞ аъзолари қайси хавфсизлик тузилмаларига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Ҳашд аш-Шаъбий» кучлари таркибига киритилишини маълум қилди.

Мааннинг қўшимча қилишича, YBŞнинг 4 минг нафар жангарисини расмий куч тузилмаларига интеграция қилиш режалаштирилган. Уларнинг орасида аёллар ҳам бор.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!