Бу ҳақида АNSA хабар берди.
Агентликнинг дипломатик манбаларига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар Украина президенти Володимир Зеленскийни 24 июн куни Гаагада бўлиб ўтадиган NATO саммитига таклиф қилишга қарши чиқмоқда.
"Деярли барча иттифоқчилар Вашингтоннинг бу қарори бўйича ҳайратда эканини билдиришди", дейди нашрнинг суҳбатдошларидан бири.
Шу билан бирга, NATO аъзо бўлмаган тўртта давлат Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия саммитда иштирок этиш учун таклифнома олган.
Агентликнинг ёзишича, Украина саммитида иштирок этиш масаласи ҳали ёпилмаган, бу мавзу Анталияда бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирларининг учрашувида кўтарилиши мумкин.
Блоомберг агентлигига кўра, Гаагадаги NATO саммити аввалги учрашувларга нисбатан қисқароқ бўлади ва асосий эътибор мудофаа харажатларини ошириш ҳамда ҳарбий ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларига қаратилади, Украина масаласи эса диққат марказида бўлмайди.