Қўшма Штатлар Украинадаги можарони ҳал қилишга ёрдам берадиган шартлардан бири Запорожье атом электр станцияси атрофидаги ҳудудларга Вашингтон назоратини ўрнатган ҳолда нейтрал мақом берилиши бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Нашрда Вашингтон Запорожье АЭС атрофидаги қайси ҳудудларни нейтрал деб белгилашни таклиф қилаётгани ва АҚШ ушбу ҳудудлар ва стансия устидан назоратни қайси форматда амалга ошириши мумкинлигини кўрсатмайди.
Нашр шунингдек, агар бундай таклиф амалга оширилса, Вашингтон фикрича, стансияни айнан ким бошқариши кераклигини ҳам кўрсатмайди.
ЗАЭС Украинанинг Запорожье вилояти Энергодар шаҳрида жойлашган. Бу Европадаги энг йирик атом электр станцияси. Объект 2022 йил февраль ойи охирида Россия кучлари томонидан назоратга олинган.