The Wall Street Journal'нинг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Пентагон Ҳўрмуз бўғозида Эрон томонидан ҳужумлар кучайиб бораётгани сабабли Яқин Шарққа денгиз пиёдаларининг экспедицион бирлашмаси ва қўшимча жанговар кемаларни йўналтирмоқда.
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет АҚШ Марказий қўмондонлигининг минтақага десант кемалари гуруҳининг бир қисмини ва унга бириктирилган денгиз пиёдалари экспедицион батальонини кўчириш ҳақидаги сўровини маъқуллаган. Бундай бирлашма одатда бир нечта жанговар кема ва тахминан 5000 нафар денгиз пиёдасидан иборат бўлади.