АҚШ Давлат департаменти Яманнинг «Ансор Аллоҳ» (хусийлар) ҳаракатига қарши эҳтимолий ҳарбий операция фонида Яқин Шарқдаги Америка элчихоналари ходимларининг бир қисмини эвакуация қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Бу ҳақда Америка маъмурияти вакиллари маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, Давлат департаменти АҚШнинг Форс кўрфази мамлакатларидаги элчихоналари айрим ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни тарк этиш бўйича кўрсатма беришга (буйруқ чиқаришга) тайёрланмоқда.
«Ушбу қадам ҳарбий ҳаракатларнинг, хусусан, Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган хусийларга қарши амалиётларнинг эҳтимолий қайта бошланиши билан боғлиқ», — деб қайд этади Reuters.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақт ичида Қўшма Штатларнинг Саудия Арабистони томонидан «Ансор Аллоҳ» ҳаракати позицияларига бериладиган зарбаларга қўшилиши эҳтимоли бўйича қарор қабул қилишини маълум қилган эди.