NYT Газетасининг манбаларига кўра, Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлиги ҳарбий бюджетдан 934 миллион долларни Қатар амири томонидан совға сифатида олинган Boeing 747-8 самолётини реконструкция қилиш учун қайта тақсимлаган. Ушбу самолёт келажакда президент борти сифатида фойдаланилиши режалаштирилмоқда.
"Ушбу маблағлар даатлаб ер усти ҳарбий базасидаги жанговар ядровий каллакларни учириш тизимларини модернизация қилишни кўзда тутувчи Sentinel ядро дастури учун ажратилган эди", дея ёзмоқда Тhe New York Times.