Хитой раҳбари Си Цзинпин ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден билан учрашув чоғида Тайван мустақиллиги бўйича АҚШнинг расмий тилини ўзгартиришни сўраган эди. Бу ҳақда Reuters агентлигига шахсий суҳбат мазмуни билан таниш бўлган икки америкалик расмий маълум қилди.
Уларга кўра, Хитой томони «АҚШ Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламайди» деган сўзни «АҚШ Тайван мустақиллигига қарши» деган сўз билан алмаштиришни талаб қилган. Учрашувдан сўнг, Си Цзинпиннинг ёрдамчилари кейинги ойларда бу масалага қайта-қайта мурожаат қилишди.
❕ АҚШ маъмурияти ўзгаришлар киритишдан бош тортди. Оқ уй сўровга жавобан шундай изоҳ берди: «Байден-Харрис маъмурияти узоқ йиллик ягона Хитой сиёсатига доимий равишда амал қилди».