Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Хитойни Россия нефти хариди учун юқори божлар жорий этилишидан огоҳлантирди

АҚШ Хитойни Россия нефти хариди учун юқори божлар жорий этилишидан огоҳлантирди

Қўшма Штатлар молия вазири Скотт Бесcентнинг айтишича, савдо музокаралари якунида у Хитой расмийларини Конгрессда кўриб чиқилаётган санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига биноан Россия нефтини харид қилиш давом эттирилса, юқори бож тўловлари таҳдиди мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган.

"Менимча, санкцияларга учраган Россия нефтини харид қилаётган ҳар қандай томон бунга тайёр бўлиши керак", — деди Бесcент матбуот анжуманида.

Reuters'нинг ёзишича, Бесcент Хитой томонидан Россияга 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги икки мақсадли маҳсулот ва технологиялар ҳам сотилганидан норози бўлганини билдирган. "Мен Хитой расмиёарига бу уларнинг Европадаги обрўсига жиддий зарар етказаётганини айтдим, чунки улар Европа чегарасидаги урушга ҳисса қўшмоқда", — деди Бесcент.

АҚШ молия вазирининг сўзларига кўра, хитойлик расмийлар бунга жавобан ХХР суверен давлат эканини ва нефт харидлари мамлакатнинг ички сиёсатига асосланишини билдирган.

"Хитойликлар ўз суверенитетига жуда жиддий ёндашади. Биз унга тажовуз қилишни истамаймиз, шунинг учун улар 100 фоизлик бож тўлашга тайёр", — дея қўшимча қилди Бесcент.

Reuters маълумотларига кўра, Хитой Россия нефтининг энг йирик харидори бўлиб, кунига қарийб икки миллион баррел нефт сотиб олади. Унинг кейинги ўринларда Ҳиндистон ва Туркия туради.

Киритилди: 13:16 30.07.2025. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!