Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Хитойга божларни 245 фоизга ошириш билан таҳдид қилди

АҚШ Хитойга божларни 245 фоизга ошириш билан таҳдид қилди

Вашингтон хитойлик экспортчилар учун божларни 245 фоизга ошириши мумкин, дея хабар беради Оқ уй веб-сайти.

Дональд Трамп маъмуриятининг аниқлик киритишича, АҚШ Президенти ўз ҳаракатлари билан вазиятни тенглаштириш ва АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган.

Оқ уй раҳбари 2 апрель куни бошқа мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга ўзаро божлар жорий этилишини эълон қилди. Асосий минимал ставка ўн фоизни ташкил қилади.

Хитойга нисбатан янги божлар амалдагиларга қўшилди ва дастлаб 54 фоизга етди. Бунга жавобан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши АҚШнинг барча товарларига 34 фоизлик қўшимча тарифлар жорий қилди. Кейин иккала томон ҳам божхона ставкаларини яна бир неча бор кўтарди, АҚШники 145 фоизга, Хитойники эса 125 фоизга етди, деб хабар беради ria.ru.

Киритилди: 00:49 17.04.2025. Ўқилди: 1800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!