АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши хавфи кучайиши оқибатида жаҳон нефть нархлари пасайди.
Бугун АҚШ Ғарбий Texas Intermediate (WТИ) хом нефти бир баррель учун 1,21 долларга ёки 1,65 фоизга тушиб, 71,95 долларни ташкил этди. Brent хом нефти фьючерслари эса 73 центга ёки 1 фоизга пасайиб, 75,23 долларга тушди.
АҚШ 10 фоизлик божхона тарифларини жорий этганидан сўнг, Хитой Молия вазирлиги АҚШдан келтирилган кўмир ва суюлтирилган табиий газга 15 фоиз, хом нефтга эса 10 фоизлик йиғим жорий этилишини маълум қилди.
АҚШ ва унинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган Хитой, Канада ва Мексика ўртасидаги давом этаётган зиддиятлар глобал нефтга бўлган талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, бу эса нархларнинг тушишига бўлган босимни янада кучайтиради.